Биологик фаол кушимчани куллаш буйича
ЙУРИКНОМА
Махсулот дори воситаси хисобланмайди
Bifidobacterium Bifidum I, Bif. Longum 17x, Bif. Adolescentis 30 куритилган антагонистик фаол
бифидобактериялари ва E.colli M17 таёксимон бактерияларидан иборат мажмуавий препарат.
Препаратнинг 1 граммида камида 1*10° тирик хужайралар мавжуд. Препарат узига хос таъм ва хидли окимтир-саргиш ок рангдаги оваксимон масса куринишига эга.
Биологик хусусиятлари:
Пробиотик. Биологик фаол кушимчанинг (БФК) таркибига кирувчи E.colli M17 бактериялари
патоген ва шартли патоген бактерияларни сундирувчи, микробга карши ва диареяга карши таъсир курсатувчи кенг таъсир доирасига эга табиий антибиотикларни ишлаб чикаради.
Мазкур бактериялар ичак инфекциялари кзатувчиларига карши антагонистик таьсир
курсатиб, ичак микрофлорасини нормал холга келтиришга ёрдам беради ва иммунитетни мустахкамлайди.